Автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундирилди
Қоидабузар О.А. ўзининг бошқарувидаги бошқа “SPARK” русумли автомашинасини Нукус шаҳри А.Шамуратова кўчасида бошқариб келаётиб, бош йўлда келаётган “KIA SONET” русумли автомашинага йўл бермасдан автоҳалокат содир этгани оқибатида ушбу автомашинага жами 40 млн. сўм моддий зарар етказган.
Етказилган зарарларни ундириш ҳақида Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан 2025 йил 13 октябрда қарор қабул қилинган. Ушбу суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, қарздорга 15 кунлик муддат ичида суд қарори ижроси таъминланиши кераклиги, акс ҳолда қўшимча ижро йиғими қўлланилиши, шунингдек маъмурий жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган.
Шунинг натижасида, жабрланувчи Бюронинг Нукус шаҳар бўлимига 2025 йилнинг 22 декабрь куни келиб, етказилган 40 млн. сўмдан ортиқ моддий зарарни тўлиғи билан олгани ҳақида билдиришнома берган.
М.Қосимова, ЎзА