French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автобус йўналишида ортиқча ҳақ ундирилгани аниқланди
12:07 / 2025-09-09

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Рақобат қўмитаси фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Чунки ҳар бир фуқаро қонуний тўлов қилиб, ўз маблағи эвазига сифатли хизмат олишга ҳақли.

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган 7 ойи давомида транспорт соҳасида фуқаролардан жами 1 минг 50 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, қарийб 1,4 миллиард сўмга яқин маблағлар уларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.  

Шу нуқтаи назардан, “Тошкент–Хатирчи” йўналишида автобусда йўловчи ташиш жараёнида аҳолидан ортиқча ҳақ ундирилган ҳолат юзасидан кўрилган чоралар бугунги кунда кенг жамоатчилик диққат-марказида турибди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Қўмитага киритилган ҳужжатларга мувофиқ фуқаро Ў.Ч.дан “Тошкент-Хатирчи” йўналишида автобусда йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи корхона томонидан йўлкира учун ортиқча ҳақ ундиргани ҳолати аниқлангани билдирилган.

Қўмита истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2022 йилнинг 22 августидан 2025 йилнинг 31 мартигача бўлган даврда  мазкур жамиятга тегишли автобусларнинг “Тошкент-Хатирчи” йўналишини ўрганиб чиқди.

Ўрганишларда аҳолига чипта сотишда қонун талабларига зид равишда, яъни чипта сотиш жараёнида қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташ ва кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш аломатлари аниқланиб, ўрганилган даврда амалга оширилган қатнов бўйича 74 минг 419 та йўловчига сотилган чипталар учун 710 миллион сўм ортиқча ҳақ ундириш эҳтимоли мавжудлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибларга мувофиқ иш қўзғатилиб, "Ҳунарманд" МЧЖга ортиқча олинган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан кўрсатма берилди.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА