Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автобус йўлакларида ҳаракатланадиган шахсий автотранспортларга жарималар белгиланмоқда
16:04 / 2023-12-13

Парламент қуйи палатасида бўлиб ўтаётган “Ҳукумат соати”да транспорт вазири Илҳом Маҳкамов транспорт соҳасидаги амалий ишлар билан бирга, инфратузилмавий муаммолар ҳақида тўхталиб ўтди:

– Бугунги кунда жамоат транспорти мунтазам равишда замонавий автобус ва электробуслар билан янгилаб борилмоқда. Тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида шаҳар жамоат транспортига мўлжалланган автобуслар сотиб олишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилди.  

Барча ҳудудларда жамоат транспорти йўналишлари кенгайтирилиб, замонавий, экологик тоза автобуслар билан таъминланмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 700 та табиий газда ишлайдиган автобус ҳамда 300 та электробус харид қилинган. Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун 116 та табиий газда ишлайдиган автобус олиб келинган.  

Тошкент шаҳрида 167 та янги йўналишдан иборат янги йўналишлар тармоғи ташкил этилди. Кундалик йўловчилар сони 1 миллиондан ошди. Барча йўналишлар брутто-шартнома тизимига ўтказилди.  

Марказлашган диспетчерлик хизматини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Марказлашган диспетчерлик хизматини жорий этиш ва шу тизимни бошқа шаҳарларга татбиқ қилиш мақсадида Хитойнинг “MAGNETIC NORTH” компанияси билан ҳамкорликда дастур ишлаб чиқилди ва Тошкент шаҳрида жорий қилинди. Ушбу дастурда йўналишдаги автобусларни онлайн кузатиш, автобус иш тартиби ҳисобини юритиш, йўловчилар оқимини аниқлаш, йўналишлар ва автокорхоналар кесимида таҳлил қилиш, ҳайдовчиларни онлайн кузатиш ва ҳайдовчи билан “ВоИП” тизими орқали онлайн боғланиш имкониятлари яратилган. 2024 йилдан қолган барча шаҳарларда ҳам ушбу дастур асосида диспечерлик хизматлари ташкил қилиниши белгиланган.  

Соҳадаги ишлар билан бирга айрим муаммолар ҳам мавжуд. Яъни инфратузилмавий муаммолар туфайли автобуслар тирбандликда қолмоқда. Ички ишлар вазирлиги ва шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг 9 та кўчасида алоҳида автобус йўлаклари ташкил этилди. Мазкур алоҳида йўлаклар орқали автобуслар манзилига тезроқ етиб бормоқда. 1 декабрдан мазкур йўлакларда ҳаракатланадиган шахсий автотранспорт воситаларига чоралар кўрилиши ҳам бошланди. Камералар орқали уларга жарималар белгиланмоқда, – деди вазир.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА