Автобус ҳалокати оқибатида 14 киши хаётдан кўз юмди
Мексиканинг ғарбий қисмидаги Халиско штатидаги Тукскуэка-Ситал трассасида фермер хўжалиги ишчиларини олиб кетаётган автобус бошқарувни йўқотиб, деворга урилган.
Бу фалокат 14 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар берди штат фуқаролик муҳофазаси агентлиги.
“Автомобиль Хокотепека томон кетаётган эди, тормоз тизими ишламай қолгандек, ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга уриниб кўрди ва йўл четидаги деворга автобус урилди. Ҳодиса оқибатида 20 киши жабрланди... Ҳозиргача 14 киши ҳалок бўлди”, – дейилади хизмат ижтимоий тармоқларида.
Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, автобус маҳаллий ҳокимият билан келишилган ҳолда реза мевалар ишлаб чиқарувчи компания ходимларини олиб кетаётган бўлган. Машина ҳайдовчиси вафот этган.