Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Австриялик кузатувчи: сайловчиларнинг аксариятини хотин-қизлар ва ёшлар ташкил этди
17:52 / 2023-07-10

Австрия парламенти Миллий кенгаши депутати, “Австрия – Марказий Осиё” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Эва Эрнст-Дзедзич Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди.

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова билан учрашувда куни кеча бўлиб ўтган Президент сайлови жараёнлари қизғин муҳокама қилинди.  

Эва Эрнст-Дзедзич мамлакатимизда Президент сайлови муваффақиятли ўтганини қайд этиб, овоз бериш куни у Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларида бўлганини, сайловчиларнинг аксариятини хотин-қизлар ва ёшлар ташкил этганини алоҳида эътироф этди.  

Д.Тошмуҳамедова Эва Эрнст-Дзедзичга Ўзбекистонда Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдириб, кейинги йилларда ўзаро ҳурмат ва дўстликка асосланган Ўзбекистон-Австрия муносабатлари ижобий динамика намоён этаётганини таъкидлади.  

Учрашувда томонлар парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, таълим, иқтисодиёт, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалаларига ҳам эътибор қаратди.  

Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА