Австрия мактабида отишма
Австриянинг Грац шаҳридаги мактабда юз берган отишма оқибатида ҳалок бўлган ва яраланганлар бор. Бу ҳақда Анадолу хабар берди.
Полиция матбуот котиби Фриц Грундниг айтишича, воқеа Драйершютценгассдаги таълим муассасасида содир бўлган.
Отишмада кўплаб талаба ва ўқитувчилар жабрланган. Жон берганлар ҳам борлиги айтилмоқда.
Австрия матбуоти ёзишича, жиноятчи кутилмаганда ўт очган ва кейин ўз жонига қасд қилган.