French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Австрия компанияси билан энергия самарадорликни ошириш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда
13:36 / 2025-06-25

Айни кунларда “Иссиқликтаъминоти” АЖ бошқарув раиси Илҳом Тўраев хизмат сафари билан Австрияда бўлиб турибди.

Ушбу сафардан кўзланган мақсад Президент қарорида белгиланган талаблар доирасида халқаро компания ва консультантлар жамоасини жалб этишдир. 

Айни мақсадда Австриянинг “ILF Consulting Engineers” халқаро компанияси билан учрашув ташкил қилинди. Ушбу компания билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида 4 тадан ва жами 60 та ижтимоий соҳа объекти, Чиноз ва Олтиариқ туманларида жами 43 та 4 қаватли турар жой бинолари ҳамда Бухоро вилоятидаги 89 та ижтимоий соҳа биноларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳа бошланган. 

Бугунги кунда барча объектлар “ILF Consulting Engineers” томонидан энергоаудитдан ўтказилди. Учрашувда лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш механизмлари батафсил кўриб чиқилди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, "ILF Consulting Engineers"га 1967 йилда асос солинган. Дунёнинг 45 та давлатида ўз офисларига эга ва 150 мамлакатда 10 мингдан ортиқ лойиҳани муваффақиятли тамомлаган. 3 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. 

Учрашув доирасида “ILF Group” таркибига кирувчи “STC DEVELOPMENT” компанияси вакиллари билан ҳам мулоқот қилинди.

Делегация аъзоларига ушбу компания томонидан Вена шаҳрида 20 минг аҳолига мўлжаллаб қад кўтараётган турар жой мажмуаси қурилиши ҳақида маълумот берилди. Лойиҳанинг ўзига хос томони шундаки, энергия самарадорлик 60-70 фоизни ташкил қилади. Бунда геотермал ва қуёш панелларидан фойдаланилган ҳолда аҳолига марказлашган иссиқлик ва совитиш хизматлари кўрсатилади. 

Делегация аъзолари бир қатор объектларда, хусусан, Венадаги тригенерация заводи (чиқиндиларни ёқиш орқали) ҳамда “STC DEVELOPMENT” компанияси лойиҳаси асосида қурилган 8 МВт совитиш корхонасида бўлди.

Ш.Маматуропова, 
ЎзА