Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Австралияда тошқин қурбонлари сони 10 кишига етди
12:10 / 2022-03-01

Австралиянинг шарқий қирғоғида содир бўлган йирик сув тошқинлари қурбонлари сони 10 нафарга етди, бир неча киши бедарак йўқолган, деб хабар беради “ТАСС”.

Бугун Канберрада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Австралия бош вазири Скотт Моррисон ҳукумат табиий офат туфайли уйларидан айрилганларга ёрдам бериш учун 3 миллион австралия долларидан (2,2 миллион доллар) кўпроқ ёрдам берилаётганини эълон қилди.

— Квинсленд ва Янги Жанубий Уэлсдаги сув тошқинидан жабр кўрган 26 та ҳудуд аҳолиси 1 мартдан бошлаб Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳукуматига молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин, — деди Моррисон. Улар катталар учун 1000 ва болалар учун 400 австралия доллари миқдорида ёрдам пули олиши мумкин.

Янги Жанубий Уэлс бош вазири Доминик Перротнинг айтишича, минтақанинг қутқарув хизмати сўнгги 24 соат ичида 6000 дан ортиқ қўнғироқларни қабул қилиб, 1000 га яқин одамга ёрдам кўрсатган.

— Минтақада 40 минг кишини зудлик билан эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берилди, — деди Доминик Перрот. Шунингдек, у штатда сув тошқини билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати душанба куни кечқурун қайд этилганини, шундан сўнг мамлакатда сув тошқини ва унинг қурбонлари умумий сони 10 кишига етганини таъкидлади.

Австралиянинг шимоли-шарқий ва шарқий қирғоғида узоқ давом этган ёмғир туфайли кенг кўламли сув тошқинлари бошланди. Бугунги кунга қадар 60 мингга яқин одамни эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берилган.

Квинсленд жануби-шарқидаги бир қанча аҳоли пунктлари тўлиқ эвакуация қилинди, минтақавий магистралларнинг бир қисми  вайрон бўлган.