French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Австралияда намойишчилар Ғазони қўллаб-қувватлади
14:00 / 2024-05-14

Австралиянинг икки йирик шаҳри – Сидней ва Мельбурнда минглаб намойишчилар Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун йиғилди. Улар қамалдаги Ғазо сектори жануби – Рафоҳ шаҳрига Исроил қуруқликдан уюштирган ҳужумга қарши чиқди, деб ёзган “News.com.au” сайти.

Қўлларида Фаластин байроғини кўтарган оломон урушни тўхтатишга чақирди.

Суратларда Мельбурн аҳли “Сионизм – ирқчилик, ирқчилик – фашизм” ва “Исроилнинг апартеид режимини бойкот қилиш” шиорлари ёзилган плакатларни ушлаб олгани акс этган.

Сиднейда эса намойишчилар “Ғазо секторида геноцидни тўхтатинг!” деган улкан баннер кўтариб, Университет кампусидаги Фаластин тарафдорлари лагерига йўл олган.

Оналар куни намойиши чоғида баъзи норозилар Ғазо оналари аҳволига эътибор қаратди.

– Оналар куни билан! Ғазодаги опа-сингилларимиз фарзандлари оч қолаётгани, ёнаётгани ва ҳалок бўлаётганига гувоҳ, – дейди юриш иштирокчиларидан бири.