Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Австралияда илк бор коронавирусга қарши вакцина клиник синовдан ўтказила бошланди
17:19 / 2020-05-26

Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги клиникалардан бирида коронавирусга қарши қўлланиши мўлжалланаётган вакцина синаб кўрилмоқда.


Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги клиникалардан бирида коронавирусга қарши қўлланиши мўлжалланаётган вакцина синаб кўрилмоқда. Бу ҳақда мамлакатдаги “ABC” телеканали маълум қилган.

АҚШнинг “Novavax” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “NVX-CoV2373” вакцина синовида 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган 130 киши иштирок этмоқда.

Бир ҳафтадан сўнг ушбу восита Австралиянинг бошқа бир йирик шаҳри – Брисбенда тажрибага қўйилади.

Мазкур вакцина иммун тизими сезгирлигини кучайтириш ва организмда коронавирусга қарши таначалар ҳосил қилишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Илк синов натижалари июль ойи охирларида, иккинчи босқич натижалари эса йил сўнгида эълон қилинади.