Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Австралияда ҳалокатли сув тошқини
15:16 / 2025-02-03

Уч кундан буён давом этаётган рекорд даражадаги ёғингарчилик туфайли Австралия шимоли-шарқини сув босди. Расмийлар аҳолини вайронагарчиликка тайёрланиш зарурлигидан огоҳлантирган.

Кеча бир киши чўкиб кетгани маълум қилинди. Оғир вазият туфайли қирғоқ бўйи ва шаҳарлардан минглаб аҳоли зудлик билан кўчирилиши кутилмоқда. CNN хабарида энг кўп зарар кўраётган ҳудудлар сифатида Квинсленд қирғоғи бўйлаб 735 километрга чўзилган Кернс, Маккай, Таунсвил, Ингам ва Карвелл шаҳарлари қайд этилган.

Штат Атроф-муҳит, фан ва инновациялар департаменти одамларни тимсоҳлардан ҳам эҳтиёт бўлишга чақирган.