Австралияда акула одамларга ҳужум қилди
Австралия шарқидаги Янги Жанубий Уэльс маъмурий ҳудудида акула ҳужуми оқибатида бир аёл ҳалок бўлди, яна бир эркак киши жароҳатланди, деб хабар тарқатди ABC телеканали.
Маълумотга кўра, қирғоқдагилар аёлга ёрдам беришга ҳаракат қилган, аммо тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунича жувон жон таслим қилган. Эркак оғир аҳволда касалхонага жойлаштирилган. Ҳодиса содир бўлган қумли соҳил мажмуаси ҳужумкор акулани қидириш учун ёпилган.
С.Раҳимов, ЎзА