Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Австралияда 2,2 гигабайтли шамол энергетика қурилмаси қурилади
13:10 / 2021-11-27

Австралия кўмирга боғлиқликдан халос бўлиш имконини топди.

Мамлакатда шамол энергиясига ўтиш имконини берувчи электр таъминотининг денгиз инфратизими бўйича қонун қабул қилинди, дейилади "Bloomberg" хабарида.  

Шамол энергияси бўйича бир неча миллиард долларлик илк лойиҳа самара бера бошлади.  

“Бу қонун лойиҳаси янги соҳага тамал тоши қўйилиши, денгиз шамол энергетикаси ривожида Австралия потенциалини намоён этиши ва кўп иш ўринлари яратилиши учун жуда муҳим”, деди соҳада етакчи бўлган “Star of the South” компанияси бош директори Каспер Фрост Торхауге.  

Лойиҳа асосида 2025 йилдаёқ қудрати 2,2 гигабайтли шамол энергетикаси қурилмаси бунёд этилиши режалаштиримоқда.  

Денгиз шамол энергетикаси мамлакатдаги кўмир эҳтиёжи ўрнини босиши мумкин.