Австралия Украинага 18 миллион доллар юборади
Австралия Украинага қурол, озиқ-овқат ва дори-дармон сотиб олиш учун яна 25 миллион австралия доллари (18,7 миллион доллар) юборади.
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Скотт Моррисон маълум қилди.
Бош вазир 25 миллион австралия доллари мудофаа ускуналари, радар тизимлари, озиқ-овқат ва дори-дармонларни сотиб олишга сарфланади, — деди Моррисон.
Шу тариқа, Канберранинг Киевга умумий ёрдами 116 миллион австралия долларига (86,7 миллион доллар) етди.
Март ойи бошида Зеленский чет эл парламентарийлари, жумладан, АҚШ конгресси, Британия парламенти, Германия бундестаги, Исроил кнессети, Польша сейми, Италия, Япония, Франция, Швеция ва Дания парламентлари билан видео алоқа орқали бир неча бор гаплашган. У ўз чиқишларида Ғарб томонидан кўрсатилаётган ҳарбий ва гуманитар ёрдам учун миннатдорлик билдирган.