Aвстралия Ғазога қўшимча 10 миллион доллар ёрдам беради
Aвстралия Ғазо сектори аҳолисига қўшимча 10 миллион доллар гуманитар ёрдам беришга қарор қилган. Бу ҳақда қитъа-давлат ёшлар вазири Энн Aлига таяниб, “9News” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, кўмак БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WФП) орқали Фаластин аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш учун юборилади. Вазир сўнгги 8 ойда Aвстралия қиймати жами 72,5 миллион долларга тенг инсонпарварлик ёрдами кўрсатганига ҳам эътибор қаратган.
– Исроил Халқаро суд талаб қилганидек, ёрдам оқимига рухсат бериши зарур, – деди Aли. – Бегуноҳ аҳолининг азоби давом этмаслиги керак.