Австралия бу йил рекорд даражада кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Прогнозларга кўра, австралиялик фермерлар жорий йилда мамлакат тарихидаги энг катта ҳосилни йиғиштириб олади ва экспорт қилади.
Прогнозларга кўра, бу йил Австралиянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 75 миллиард АҚШ долларига етади.
«Бизга ҳақиқий омад келди. Бундай юқори ҳосил олишга шубҳасиз, йил серёғин келгани сабаб бўлди, қолаверса, ёмғирлар айнан керакли вақтда бўлганидир», – деди Мельбурндаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқатлар институти директори Тони Бачич.
«Агар ёмғир бироз кеч бўлганида ёки сув ўз вақтида қуримаганда эди, биз улкан ҳосилни қўлдан бой берган бўлардик», – қўшимча қилди у.
Хабарда айтилишича, иқлим ўзгариши туфайли қитъада яқин ойларда қуруқ об-ҳаво шароити ҳукмрон бўлади.