Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Австралия AUKUS доирасида камида саккизта атом сувости кемаси билан таъминланади
10:23 / 2021-09-16

Австралия AUKUS мудофаа альянси доирасида камида саккизта сувости кемаси билан таъминланади, дейилади мамлакат бош вазири Скотт Моррисоннинг Австралия ҳукумати расмий сайтида эълон қилинган баёнотида.

Бундан аввал Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва АҚШ президенти Жо Байден мудофаа ва хавфсизлик бўйича AUKUS альянси тузилгани ҳақида маълум қилган эди. Мазкур альянс доирасида илгари сурилган биринчи ташаббус Австралия ҳарбий-денгиз флоти учун атом сувости кемаларини яратиш бўлди.

"AUKUS доирасида мамлакатлар Австралияга камида саккизта сувости кемасини жўнатишнинг мақбул йўлларини кўриб чиқади", — дейилади Австралия томонидан берилган баёнотда.

ABC телеканали аввалроқ расмий Канберра атом сувости кемалари флотини яратиш ва Франциянинг Naval Group компанияси билан 90 миллиард Австралия доллари (тахминан 66 миллиард АҚШ доллари) миқдоридаги келишувдан воз кечгани ҳақида хабар берган эди. Бунга Австралиянинг АҚШ ва Буюк Британия билан биргаликда алоҳида лойиҳа устида ишлаётгани сабаб қилиб кўрсатилди. Хабарда таъкидланишича, Naval Group Австралияга "оддий сувости кемаларини” таклиф қилган.

“Куни кеча Канберра “минтақавий хавфсизликни таъминлашда аҳвол жуда тез ўзгараётганини” баҳона қилиб ушбу битимдан чиқишини эълон қилди”, -дейилади хабарда.