Австралия АҚШдан учта Virginia сувости кемасини сотиб олади
Австралия АҚШдан учта Virginia туридаги атом сувости кемасини сотиб олади, уларга кейинроқ яна иккита субмарина қўшилади, деди АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли вакили.
“Австралия денгизчилари ўқитилгандан кейин, мамлакат Қўшма Штатлардан Virginia туридаги учта сувости кемасини қурол-яроғи билан сотиб олади, кейинроқ агар зарур бўлса яна иккита сувости кемасини сотиб олиши мумкин”, – деган у брифингда.
Унинг қўшимча қилишича, Америка субмариналарини 2030 йилгача етказиб бериш режалаштирилмоқда. Ушбу харид АҚШ, Буюк Британия ва Австралия ўртасида Канберрани атом сувости кемалари билан таъминлаш бўйича узоқ муддатли режанинг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.