Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаводан ичимлик суви олинадиган қурилма яратилди
10:20 / 2020-10-14

АҚШ ва Жанубий Корея олимлари ҳамкорликда ҳаводан сув ишлаб чиқарадиган қурилманинг прототипини ишлаб чиқдилар.


АҚШ ва Жанубий Корея олимлари ҳамкорликда ҳаводан сув ишлаб чиқарадиган қурилманинг прототипини ишлаб чиқдилар. 

Қурилма намлик жуда оз бўлган жойларда ҳам ҳаводан сув тўплай олади. Қурилма учун қувват манбаи сифатида қуёш батареяси ишлатилади.

Мазкур ишланманинг тафсилотлари Joule журналида эълон қилинди.

Тизим бир кунда бир квадрат метр майдондан тахминан 0,8 литр сув олади. Аниқ кўрсаткич эса маҳаллий ҳароратнинг ўзгарувчанлиги, қуёш нури оқими ва намлик миқдорига боғлиқ. Муаллифларнинг таъкидлашича, қурилма Массачусетс технология институти томида синаб кўрилган ва сув тўплаш кўрсаткичи анча юқори бўлган. Олимларнинг фикрича, қурилма бир неча кишини ҳатто энг қуруқ ҳудудларда ҳам ичимлик суви билан таъминлай олади.

Олимлар қурилманинг материаллари ва конструкциясини такомиллаштиришда давом этмоқда, хусусан дала шароитида фойдаланиш учун қўлда олиб юрса бўладиган версиясини ишлаб чиқмоқда.