Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Авиасозлар деҳқон бозори»да сифатсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди
18:22 / 2022-08-24

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Яшнобод туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан биргаликда тумандаги «Авиасозлар деҳқон бозори»да санитар-гигиеник ҳолат бўйича рейд ўтказилди.

Натижада санитария тартиб қоидаларига жавоб бермайдиган 8 кг. қийма, 12 кг. гўшт маҳсулотлари, 25 кг. товуқ бўйинлари, 17,1 кг. товуқ қанотлари брокераж қилинди.

Тадбиркор ва сотувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Аҳолига соғлом турмуш тарзи, ботулизм ва овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш тўғрисида маълумотлар берилди.

ЎзА