Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Авиадиспетчерлар касб байрамини нишонламоқда
13:52 / 2023-10-20

20 октябрь куни бутун дунёда Халқаро авиадиспетчерлар куни нишонланади.

“Uzbekistan Airways” компаниясининг расмий хабарида авиадиспетчерларнинг иши кўпинча кадр ортида қолиб кетиши, аслида, уларнинг ҳар бирининг ортида беқиёс меҳнат ётиши қайд этиб ўтилган. Компания ҳавода хавфсизлик ва ишларнинг мувофиқлигини таъминловчи барча мутахассисларни касб байрами билан табриклади.

Халқаро авиадиспетчерлар кунини нишонлаш учун 20 октябрь санаси танлангани бежиз эмас. Чунки 1961 йилнинг айнан шу кунида Нидерландия пойтахти Амстердамда Халқаро авиация диспетчерлари уюшмалари федерацияси ташкил этилган. Мазкур воқеа юк ва йўловчи авиаташувларини бошқаришни стандартлаштиришга асос бўлди.

Роман Бондарчук, ЎзА