Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Авиациядан сиёсий санкция воситаси сифатида фойдаланмаслик керак”
11:47 / 2021-06-03

Венгриядаги “Wizz Air” авиакомпаниясининг бош директори Йожеф Варади Европа мамлкатларининг Ryanair самолёти билан боғлиқ ҳодиса учун Беларусь устидан парвозларни тақиқлашини қоралади.

“Бундай одимлар билан улар авиацияни сиёсатнинг ўйинчоғига айлантирмоқда”, деди у.

“Reuters” хабарида айтилишича, “Wizz Air” раҳбари Минскдаги ҳодисада парвозга таҳдид қилинувчи бирон бир жиҳат бўлмаганини айтиб, авиациядан сиёсий санкция воситаси сифатида фойдаланмаслик керак, деб таъкидлади.  

Унингча, бундай ҳолатлар коронавирус шароитида соҳадаги вазиятни янада мураккаблаштиради.