Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Авиация ва ҳарбий тиббиёт соҳаси мутахассислари тажриба алмашмоқда
18:12 / 2021-08-02

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги дунёнинг етакчи давлатлари билан манфаатли ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу, шубҳасиз, ҳарбийларимиз маҳорати ошишига, уларнинг касбга оид билим ва малакалари ривожланишига ҳисса қўшади.

Ана шу ҳамкорликка биноан, Америка Қўшма Штатлари Миссисипи штати Миллий гвардиясининг бир гуруҳ мутахассислари юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Улар Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари билан “Чирчиқ” аэродроми ва Тошкент ҳарбий округига қарашли “Чирчиқ” дала-ўқув майдони базаларида авиация санитарияси соҳасида тажриба алмашишади.

Мазкур қўшма тадбир авиация ва ҳарбий тиббиёт соҳаси мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашишига қаратилган бўлиб, санитар йўриқчи ва қутқарувчи мутахассисларни тайёрлаш, жанговар вазиятларда жароҳатланган ҳарбий хизматчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳаво транспортлари ёрдамида эвакуация қилиш ҳамда ушбу йўналиш бўйича ҳарбий учувчиларни тайёрлашга оид талаблардан келиб чиқиб, олиб борилмоқда.

Ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда.

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ,

лейтенант. ЎзА