Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Авиачипталар муаммосига қачон ечим топилади?
10:52 / 2022-05-19

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг маълум қилишича, сўнгги вақтларда авиачипта муаммолари ҳақида бот-бот айтилаётган бўлса-да, ҳамон вазият ўзгармаган.

Чунки, чипта муаммоси билан федерациясига мурожаат қилувчилар сони кун сайин кўпайиб бормоқда. Масалан, яқинда Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи С.Қурбонов ҳам авиачипта ортидан сарсон бўлаётгани ҳақида федерациясига мурожаат қилган. 

Фуқаронинг маълум қилишича, у Самарқанд шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган  “АTLАS АVIА TOUR” хусусий фирмасидан 10 миллион сўмга “Навоий – Хабаровск” йўналиши бўйича авиачипта харид қилган, аммо рейс бекор қилинган бўлса-да, авиакасса ходимлари истеъмолчига чипта пулини қайтариб беришдан бош тортган. С.Қурбоновнинг барча ҳаракатлари бесамар кетгач, у Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилади. 

Шундан сўнг, Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ҳолатни ўрганиб, чипта учун тўланган маблағ ундириб берилди. 

ЎзА