Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Август ойида ноқонуний энергия истеъмоли туфайли тизимга 86,5 миллиард сўм зарар етди
12:06 / 2025-09-06

Август ойи давомида мамлакат бўйлаб энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан олиб борилган назорат тадбирлари кўплаб қоидабузарликларни очиб берди.

"Ўзэнергоинспекция" ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ўтказилган текширувларда 179 та ҳолатда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш аниқланди.

Жумладан, 36,8 миллион кВт⋅соат электр энергияси (58,9 млрд сўм) ва 8,7 миллион куб метр табиий газ (27,5 млрд сўм) талон-торож қилинган. Натижада тизимга жами 86,5 миллиард сўм зарар етказилгани ҳисоб-китоб қилинди.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан қоидаларни бузиш билан боғлиқ 476 та маъмурий иш расмийлаштирилиб, тегишли материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА