Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Август анжумани янги режа ва ғояларга мотивация берди
11:13 / 2022-08-19

Денов тумани педагогика коллежида Сурхондарё вилояти мактабгача таълим тизими ходимларининг анъанавий август анжумани бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим тизимида ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий информацион коммуникатив технологияларни жорий этиш мақсадида ташкил этилган анжуманда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари раҳбар ва мутахассислари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва методистларидан иборат 150 нафар тингловчи иштирок этди.

30 кишилик 5 та гуруҳнинг ҳар бирида малакали мутахассислар томонидан машғулотлар олиб борилди. 2 кунлик тадбир давомида мактабгача таълимга оид ўқув-меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг юритилиши, болалар саломатлигини таъминлашдаги асосий вазифалар, мактабгача таълим сифатини оширишнинг долзарб масалалари, мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг долзарблиги, каби мавзуларда маърузалар тингланди. 

Анжуманда Мактабгача таълим вазирлигининг кадрлар бўйича бошқарма бошлиғи Ф. Бобоев иштирок этди ва мактабгача таълим сифатини оширишга қаратилган вазифалар хусусида ҳар бир гуруҳ қатнашчилари билан суҳбат қурди.

[gallery-8396]

Тренер сифатида фаолият олиб борган вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг мутахассис ходимларига Мактабгача таълим вазирлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари, тизимда фаолият юритётган бир гуруҳ туман, шаҳар бўлим мудирлари, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, методистлар, тарбиячилар, мусиқа раҳбарлари, жисмоний тарбия йўриқчилари, ҳамшира, ошпазларга бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Анжуман иштирокчиларда янги ўқув йилига бир қанча янги режалар, янги ғоялар, таълим сифатида янгича ёндашувлар учун мотивация уйғотди. 



Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА