Авезов Саид Қаюмовичнинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Бош мия жароҳатини ўтказган болаларнинг клиник-неврологик ва ликвородинамик ҳолати, ҳамда реабилитация тадбирларини такомиллаштириш” мавзусида
Авезов Саид Қаюмовичнинг 14.00.13 – Неврология ихтисослиги бўйича “Бош мия жароҳатини ўтказган болаларнинг клиник-неврологик ва ликвородинамик ҳолати, ҳамда реабилитация тадбирларини такомиллаштириш” мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 10 июнь куни соат 12:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 200118, Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси, 23-уй. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Тел.: (99865) 223-00-50
e-mail: buhme@mail.ru