French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаваскор футболчилар «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» учун рақобатлашмоқда
11:14 / 2020-10-22

Бугун, 22 октябрь куни "Бунёдкор" академияси майдонларида кубок баҳсларининг 1/32 финал босқичи старт олади.


Пойтахтимизда вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида футбол бўйича «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақаси бошланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз футбол ассоциацияси ва бир қатор ташкилотлар томонидан илк маротаба ташкил этилган мазкур мусобақада 53 та жамоа ғолиблик учун рақобатлашмоқда.

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги»да жамоалар майдонда 8 кишидан ҳаракат қилишади ва ўйин майдонининг тенг ярмида ташкил этилади. Ҳар бир жамоа захирасидан эса 7 киши жой олади. Мусобақа ғолиби 30 октябрь куни "Миллий" стадионида аниқланади.

Бугун, 22 октябрь куни "Бунёдкор" академияси майдонларида кубок баҳсларининг 1/32 финал босқичи старт олади. Қуръа натижасига кўра, 11 жамоа баҳсларга 1/16 финал босқичидан қўшилади.