Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аутодонорлик тартиби белгиланди
11:59 / 2026-01-29

Донор қони ва унинг таркибий қисмларини зарурат бўлганда, донорнинг ўзига ишлатилишини кўзлаб топшириш (аутодонорлик) тартиби ҳақидаги низом давлат рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами: 3763, 28.01.2026 й.).

Низомга кўра, аутодонорлик донорга аллоген қон (бегона қон) қуйишнинг имкони мавжуд бўлмаса, донорнинг қон гуруҳи кам учрайдиган бўлса, донор ёки унинг қонуний вакили аллоген қон (бегона қон) қуйишни рад этса амалга оширилади.

Аутодонорлик донорнинг жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилаётган тиббиёт муассасаларида донор ёки унинг қонуний вакилининг ёзма розилиги асосида бепул амалга оширилади.

Аутодонорликдан олдин донорнинг қони лаборатория текширувларидан ўтказилади.

Аутодонорлик  жарроҳлик амалиётидан олдин (кўпи билан 30 кун олдин), жарроҳлик амалиётига тайёргарлик жараёнида (1-2 соат олдин), жарроҳлик амалиёти давомида (донор ёки унинг қонуний вакилининг ёзма розилиги олдиндан олинганда) амалга оширилади.

Донорда ОИВ (ОИТС) инфекция, Б ёки C вирус маркерлари, захм касаллиги ҳамда гематокрит кўрсаткичи 25 фоиздан камлиги аниқланса аутодонорликка йўл қўйилмайди.

М.Қосимова,  

ЎзА