Теннис бўйича Мельбурн шаҳрида “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионати 12 январь кунидан 1 февраль кунига қадар ўтказилади.
Мазкур мусобақа ташкилотчилари 2026 йилги мусобақа соврин жамғармасини эълон қилди. Унга кўра, “Australian Open – 2026” турнирининг умумий мукофот жамғармаси 74,9 миллион АҚШ долларни (111,5 миллион Австралия доллари) ташкил этади, бу ўтган мавсумга нисбатан 16 фоизга кўп дегани.

Яккалик баҳслари учун соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланади:
Биринчи давра – 101 минг АҚШ доллари;
Иккинчи давра – 151 минг АҚШ доллари;
Учинчи давра – 220 минг АҚШ доллари;
Тўртинчи давра – 322 минг АҚШ доллари;
Чорак финал – 503 минг АҚШ доллари;
Ярим финал – 839 минг АҚШ доллари;
Финал – 1,4 миллион АҚШ доллари;
Титул – 2,8 миллион АҚШ доллари.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа яккалик ва жуфтлик баҳсларининг асосий тўрида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Камилла Раҳимова иштирок этиши кутилмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА