Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атроф-муҳитга хавфли таъсир кўрсатадиган ташкилотларга экология солиғини жорий қилиш лозим 
16:12 / 2024-10-03

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, экофаоллар, университетнинг талаба-ёшлари иштирок этди.

Учрашувда мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали яшил иқтисодиётга ўтиш ғояси илгари сурилган Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастуридаги вазифаларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. 

Қайд этилганидек, партия Сайловолди дастурида экологик хавфсизликка эришиш бош мақсад сифатида белгиланган бўлиб, бу борада қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Хусусан, партия атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг 1-тоифасига кирадиган (юқори даражада хавфли) фаолият турлари билан шуғулланувчи ташкилотларга экология солиғини жорий қилиш лозим деб ҳисоблайди. 

Шунингдек, дастурда  экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)дан озод этиш, инвестициявий жозибадорликни ошириш мақсадида «Яшил виза» дастурини жорий қилиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг «яшил иқтисодиётга ўтиш индекси»ни ишлаб чиқиш, шаҳар ҳудудларида тез-тез учраб турадиган сув тошқинларининг олдини олиш мақсадида дренаж тизими муаммоларини ҳал этиш каби ташаббуслар киритилган.

Тадбирда шунингдек, бу йилги сайловнинг аралаш тизим асосида ўтказилиши хусусида ҳам маълумотлар берилди. 

М.Комилова, ЎзА