Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги миллий маъруза тақдим этилди (+видео)
21:03 / 2024-02-13

Самарқандда давом этаётган БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенцияси иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши (CMS COP14) доирасида бугун Ўзбекистоннинг атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий маъруза тақдим этилди.

Атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий маъруза мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида экологик вазият ва тенденцияларни акс эттирувчи кенг қамровли ҳужжатдир. Шунингдек, у тегишли сиёсий устуворликлар, стратегиялар ва атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилиш бўйича ҳаракатлар йўналишини белгилайдиган бошқа ҳужжатларнинг умумий кўринишини тақдим этади.

[gallery-15954]

Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен хоним ва бошқа халқаро тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, миллий экспертлар иштирок этди.

– Миллий маърузалар мамлакатлардаги атроф-муҳит ҳолати тўғрисида маълумот бериш, амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш учун муҳим ҳужжат ҳисобланади, – дейди Миллий маъруза экспертларидан бири Хания Асилбекова. – Бизда ҳам бундай ҳисоботлар тайёрлаб келинади. Лекин бу галги Миллий маъруза кейинги ўн йилда тайёрланди. У аввалгилардан бирмунча фарқ қилади ва замонавий ёндашув асосида тузилди, унинг тасвирий шарҳи тайёрланди. Келгусида нафақат мамлакатнинг, балки ҳудудлар бўйича ҳам шу каби маъруза, ҳисоботларни тайёрлаш кўзда тутилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Zyo58Z4Tu3Q" title="Atrof-muhit holati toʻgʻrisidagi milliy maʼruza taqdim etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Тадбирда Экология вазирлигининг янги нашрлари – Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги Миллий маърузаси ва унинг тасвирий шарҳи, ФАОнинг Озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш бўйича қўлланмаси ва Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш ва экологик барқарорлик бўйича тақдимот: туроператорлар, маҳаллий ҳокимият органлари ва ташриф буюрувчилар учун маслаҳатлар тақдим этилди.

Шунингдек, бугунги тадбирлар доирасида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) билан 11 миллион евро миқдоридаги қўшма минтақавий грант лойиҳасини ишга туширишга бағишланган маросим ҳам ўтказилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (видео), ЎзА мухбирлари