Профессионал теннисчилар ассоциацияси эълон қилган 2024 йилги илк ҳафталик рейтингнинг кучли ўнталигида ўзгариш кузатилмади.
Теннисчилар 2023 йил сўнгидаги ўз ўринларини сақлаб қолди. Сербиялик Новак Жокович ҳамон катта фарқ билан, яъни 11245 очкога эга бўлган ҳолда дунё теннисчилари рейтингини бошқариб бормоқда.
Испаниялик Карлос Алькарас 8855 очко ҳисобига иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, 7600 очкога эга россиялик Даниил Медведев кучли учликка якун ясаган.
Мазкур рейтингда мамлакатимизнинг биринчи рақамли ракеткачиси Ҳумоюн Султонов 367-ўринни эгаллаб турибди. Қолган барча теннисчиларимиз – Сергей Фомин, Денис Истомин, Максим Шин, Санжар Файзиев ва Амир Милушев 2023 йил якунидаги мусобақаларда иштироки туфайли пастлашга мажбур бўлди.
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:
–367 (367). Ҳумоюн Султонов
–666. (674). Сергей Фомин
–1488Т (1490T). Денис Истомин
–1647Т (1649Т). Максим Шин
–1754T (1538T). Санжар Файзиев
–1972Т (1968T). Амир Милушев
Т.Рўзиев, ЎзА