Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атоқли шоир ва ёзувчи хотираси ёдга олинди
12:09 / 2024-04-17

Навоий давлат педагогика институтида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод ҳаёти ва ижодига бағишланган “Улуғлар ёди” номли адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

Шоир Муҳаммад Юсуфнинг рафиқаси Назира ас-Салом ва ёзувчи Тоғай Муроднинг турмуш ўртоғи Маъсума Аҳмедова, талабалар, Ўзбек тили ва адабиёти факультети қошида ташкил этилган “Қақнус” адабий клубининг аъзолари иштирок этган ижодий кечада халқимизнинг севимли ижодкорлари хотираси ёдга олиниб, ижодий фаолияти, уларнинг ҳаёт йўли, асарлари ҳақида сўз юритилди.  

–Учрашув талабаларимиз учун “Маҳорат дарси” бўлди, десак адашмаймиз, – дейди профессор Абдулҳамид Холмуродов. –Бугун улар ўзбек адабиёти тарихида ўчмас из қолдирган ҳар икки ижодкорнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бевосита уларнинг турмуш ўртоқлари оғзидан эшитишди. Улар билан суҳбатлашдилар. Ёш ижодкор талабаларимиз тегишли тавсиялар олишди. Бу эса уларнинг келгусидаги ижодий фаолиятларида асқатади.  

Тадбирда институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳар иккала ижодкорнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида олиб борилаётган илмий изланишлари асосида тайёрланган маърузалари билан қатнашди. 

 

Шоир шеърларига басталанган куй-қўшиқлар ижро этилиб, ёзувчи асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди.  

Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабалари томонидан ижро этилган шеърий бағишловлар эса барчада катта таассурот қолдирди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири