Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“АТОМЭКСПО – 2024”: Cоғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацион ечимлар муҳокама қилинди
13:12 / 2024-03-26

“АТОМЭКСПО – 2024” халқаро форуми доирасида панель сессиялар, давра суҳбатлари, тақдимот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

“Соғлиқни сақлаш учун инновацион ечимлар – эҳтиёж ва имкониятлар” мавзусидаги давра суҳбати ҳам айнан тиббиёт соҳасидаги замонавий ёндашувлар ва ташаббусларни илгари суришга қаратилди.  

Давра суҳбати иштирокчилари жаҳон соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал тенденцияларни муҳокама қилди. Қайд этилишича, инсонлар ҳаётининг давомийлигини ошириш ва сифатини яхшилаш масалаларини ҳал қилишда комплекс ёндашув замонавий тиббиётнинг асосий йўналиши ҳисобланади.

Делегатлар инновацияларни ривожлантириш, диагностика ва даволашга комплекс ёндашувни такомиллаштиришда давлат ва хусусий тиббиёт ўртасидаги ҳамкорлик тажрибаси қанчалик оммабоп ва самарали бўлиши мумкинлигини муҳокама қилдилар. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни самарали даволаш бўйича ўз тажрибаларини ўртоқлашди. Иштирокчилар, айниқса, одамларнинг ҳаёт давомийлигини сезиларли даражада ошириш ва сифатини яхшилашга ёрдам берадиган диагностика ва даволаш амалиётига инновацияларни жорий этиш бўйича глобал соғлиқни сақлашнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини таъкидлашди.

***

“АТОМЭКСПО-2024” халқаро форуми доирасида “Росатом” мутахассислари томонидан жамоат ва тижорат электр транспорти учун ишлаб чиқилган универсал аккумулятор тақдимоти бўлиб ўтди. Универсал аккумулятор автомобиль ишлаб чиқарувчилар талаб қиладиган аккумулятор параметрларини ҳисобга олади ва автомобиль аккумулятори тизимига кўпроқ мослашувчанликни таъминлайди.

Мазкур аккумулятордан фойдаланиш транспорт воситаларининг дизайнида жиддий ўзгаришларни талаб қилмайди. Мижознинг эҳтиёжларига қараб, аккумулятор тизими 1 дан 16 донагача бўлган универсал батареялар билан жиҳозланган бўлиб, бу кучланиш ва қувват параметрларининг турли комбинацияларини таъминлайди. Ушбу тизим тез зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Битта универсал батареянинг қуввати 42,6 киловатт-соат бўлиши мумкин.

Универсал аккумулятор шаҳар жамоат транспорти – электробуслар, ўрта ва енгил автомобиллар, оғир электр юк машиналари, электропоездларда ўрнатиш учун мўлжалланган.

Универсал аккумуляторни ишлаб чиқаришда замонавий материаллар қўлланилади. Хусусан, корпуси юқори қувватли алюминий қотишмасидан ясалган бўлиб, унинг оғирлигини металл корпусга нисбатан 30 фоизгача камайтиради ва механик шикастланишдан қўшимча ҳимоя қилади. Энергия зичлиги килограммига 260 ватт-соатни ташкил қилади. Керамика билан қопланган алюминий оксиди ажратгич батареянинг барча иш шароитларида юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлайди. Батарея юқори самарали ҳароратни назорат қилиш тизими билан жиҳозланган.

2024 йил охирига келиб, аккумуляторлар завод синов майдонларида транспорт воситаларининг бир қисми сифатида синовдан ўтказилади.

 

Нурилло НАСРИЕВ,

ЎзА

Сочи, Россия