Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида Фанлар академияси Ядро физикаси институти билан ҳамкорликда “Атом электр станцияларининг ривожланиш истиқболлари ва унинг хавфсизлик масалалари” юзасидан республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.
Тадбирни академия бошлиғи юридик фанлари доктори, профессор, Музаффаржон Мамасиддиқов очиб, Президентимизнинг “2019 – 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш, Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш ва электр станциялари қурилишининг замонавий технологиялари, самарадорлиги ва унинг хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик фаолиятини янада такомиллаштириш лозимлиги хусусида тўхталди.
Семинар доирасида ФВВ академияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти ўртасида ўзаро икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу меморандумдан кўзланган мақсад хорижий давлатларда қурилаётган ва ҳозирда фаолият олиб бораётган атом электр станцияларининг технологиялари, афзалликлари, энергия самарадорлиги ва шу билан бирга, хавфсизлик масалаларини, хусусан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг илғор тажрибаларини чуқур ўрганишдан иборат.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UGmC-Wa58eM" title="Atom elektr stansiyalarining rivojlanish istiqbollari muhokama qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева, Анвархўжа Аҳмедов (сурат), ЎзА