Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори 11 фоизга камайган
17:43 / 2021-01-30

2020 йилда саноат корхоналари ва транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига 2299 минг тонна ифлослантирувчи модда чиқарилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, ифлослантирувчи моддаларнинг 220,5 минг тоннаси қаттиқ модда, 357,9 минг тоннаси олтингугурт диоксиди, 1166 минг тоннаси углерод оксиди, 243,3 минг тоннаси азот оксидлари, 487,3 минг тоннаси углеводород ва 58,9 минг тоннаси бошқа моддаларни ташкил қилади.

2020 йилга келиб атмосфера ҳавосига ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2016 йилга нисбатан 11 фоизга ёки 255,8 минг тоннага камайган.

Бугунги кунда саноат корхоналари томонидан атмосферага 800 мингдан ортиқ ифлослантирувчи моддалар чиқарилмоқда. Бу эса жами чиқарилаётган ифлослантирувчи моддаларнинг 37 фоизини ташкил этади.

2020 йилда ўтказилган давлат экологик назорати натижасида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 3 минг 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахслардир. 18 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарларга 4,578 миллион сўм жарима солинган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори эса 15,305 миллион сўмни ташкил қилади. Аниқланишича, 2 минг 724 метр куб бута, 7 минг 812 дона дарахт ноқонуний равишда кесилган.

ЎзА