Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атмосфера муҳофазасидаги муаммо ва ечимлар таҳлил қилинди
14:06 / 2025-11-26

Шу кунларда пойтахтимиз ва бир қатор ҳудудларда атмосфера ҳавоси кескин ёмонлашгани кенг жамоатчилик вакилларининг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг "Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони имзоланиб, унинг доирасида бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга, тегишли мутахассислар, иқлимшунос олимлар иштирокида мазкур масалага ечим топиш мақсадида учрашув ва мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси, Иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва “яшил” иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссияси, Экология илмий тадқиқот институти ҳамда Гидрометерология илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Депутатлар, Экология илмий тадқиқот институти, Гидрометерология илмий тадқиқот институти масъул ходимлари, Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ҳамда эколог олимлар иштирокида ўтган давра суҳбатида айни пайтдаги вазият чуқур таҳлил этилиб, келгусида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди, таклиф ва ташаббуслар билдирилди.  

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар қурғоқчил минтақа бўлган Марказий Осиёда кучли таъсир кўрсатмоқда. Узоқ вақт давомида деярли ёғингарчилик бўлмагани, шамол эсиши пасайиши, тупроқнинг устки қатламидаги қуриш ва бошқа ҳолатлар атмосферага чанг кўтарилишини тезлаштирмоқда. Оқибатда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ёмонлашуви даражаси белгиланган меъёрлардан ортган.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарор ва фармонларининг аҳамияти, унда белгиланган вазифаларнинг моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.  

Таъкидланганидек, мазкур ҳужжатлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган вазифаларни тезкор ҳамда янги ёндашув асосида сифатли ташкил этиш, шунингдек, мазкур йўналишдаги давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштиришни янги босқичга олиб чиқади. Шу билан бирга, пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш ва айнан бугунги кунда кузатилаётган атмосфера ҳавоси ёмонлашувини кескин камайтиришга хизмат қилади.

Фармонга кўра, Тошкентда қурилиш майдонлари назорати кучайтирилади. 500 м² ва ундан катта майдонларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштирилиши, чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик талаблари қатъий назоратга олинади. Майдони 1 000 м²дан ортиқ объектларда мониторинг ускуналарини ўрнатиш ва Экология қўмитаси тизимига улаш қурилишни давом эттиришнинг асосий шарти этиб белгиланди. Шунингдек, йўл бўйларида дарахт ва буталарни мунтазам ювиш, кўп квартирали уйларда суғориш учун резервуарлар ўрнатиш чоралари кўрилади.

Муҳокамаларда бир қатор саволлар кўтарилди. Олимлар томонидан ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари, уларнинг олдини олиш учун кечиктириб бўлмайдиган чора-табдирлар юзасидан илмий асосланган маълумотлар тақдим этилди.

Шу билан бирга, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, ифлосланиш даражасини камайтириш, аҳолининг қулай муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш борасида депутатлар олдида турган вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, соҳага оид қонунларни такомиллаштириш, қонун ҳужжатлари ижроси устидан парламент ва депутатлик назоратини кучайтириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш лозимлиги айтилди.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА