Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича тунги рейдлар давом этмоқда
Тошкент шаҳрида экологик барқарорликни таъминлаш, атмосфера ҳавосини ифлосланишдан муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини асрашга қаратилган ҳамкорликдаги тунги рейд тадбирлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар давомида асосий эътибор Тошкент туманида мавжуд иссиқхоналарнинг атмосфера муҳофазаси қоидаларига риоя қилинишига қаратилган.

Хусусан, 16 декабрь куни ўтказилган рейд тадбирларида 14 та МФЙ ҳудудида жойлашган 31 та иссиқхона ўрганилиб, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаган 19 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Бу каби чора-тадбирлар шаҳар ҳавосини тоза сақлаш, аҳоли учун соғлом яшаш муҳитини яратиш ҳамда барқарор экологик ҳолатни таъминлашга хизмат қилмоқда.


Нигора Раҳмонова, ЎзА