Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Атласи Хўжанд” МЧЖ корхонасида Ўзбекистон ҳамкорлигида 12 турдаги адрас-атлас матолари ишлаб чиқарилади
11:07 / 2022-09-22

Давлатимиз раҳбари топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида хизмат сафари билан Тожикистон Республикасида бўлиб турган Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси масъул ходимлари Хўжанд шаҳрининг “Атласи Хўжанд” МЧЖ корхонаси иш фаолияти билан танишди.

Бугунги кунда “Атласи Хўжанд” МЧЖ Тожикистонда тўқимачилик ва саноат йўлида атлас ва адрас ишлаб чиқарадиган ягона корхона ҳисобланади. Жорий йилда корхонада 12 турдаги янги миллий матолардан атлас ва адрас ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу борада атлас ва адраснинг нав ва моделларини кўпайтиришга эътибор қаратилади.

Делегация аъзолари корхонада ишлаб чиқариш сифати, механизмлари ва маҳсулот дизайни билан танишди.  

“Ўзбекистон тажрибаси”, жумладан, Марғилон атлас ва адрас матолари ишлаб чиқариш тажрибалари хусусида ўртоқлашди. 

 

Гулноза Бобоева,
ЎзА