Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Сардобадаги самарали лойиҳаси
13:04 / 2020-11-11

Сардоба сув омборидан 2020 йил 1 майда сув чиқиши оқибатида жабр кўрганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қисқа вақтларда яшаш учун зарур шароитларни яратиб беришга бевосита давлат раҳбари бошчилигида алоҳида эътибор қаратилди.

Натижада талафот кўрган 3 та ҳудудда жами 50 гектар майдонда 86 та 5 қаватли уй-жой барпо этилди. Жумладан, Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласида 37 та, Мирзаобод туманидаги “Ҳақиқат” маҳалласида 40 та ҳамда “Навбаҳор” маҳалласида 9 та уй-жой қурилди. Уларда жами 2 минг 640 хонадон мавжуд.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” мазкур ҳудуддаги аҳолини қўллаб-қувватлаш, хусусан янги иш ўринларини яратишга доир лойиҳани қўллаб-қувватлаш орқали, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Хусусан, “Асадбек Авазбек хамкор” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Нафис либослар” тикувчилик корхонаси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан ажратилган кредит ва таъсисчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан Оқолтин туманида фаолият бошлади.

Корхона раҳбари Зафар Салиев лойиҳани ишга туширишда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг ўз вақтида қўллаб-қувватлаганини таъкидлаб, 2020 йил 19 август куни банк билан тузилган кредит шартномасига асосан, “Тикувчилик цехи қуриш ва тикув ускунаси ва анжомлари сотиб олиш” мақсадида 3 йил муддатга 2,1 млрд. сўм кредит маблағи ажратилганини маълум қилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд. сўм бўлиб, шундан 2,9 млрд. сўм таъсисчининг ўз маблағлари ва 2,1 млрд. сўм банк кредити ҳисобланади. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 50 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Келгусида иш ўринларини 100 тагача ошириш режалаштирилмоқда. Корхона йилига 2 млн. дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Тайёр маҳсулотлар айни пайтда маҳаллий бозорларга етказиб берилмоқда. 2021 йилдан бошлаб Қозоғистон, Туркия ва Россия давлатларига экспорт қилиш кўзда тутилган.

Яна бир аҳамиятли томони, ушбу маскан маҳаллада истиқомат қиладиган хотин-қизларнининг доимий бандилигини таъминлаш бобида ҳам муҳим жойга айланди. Корхона ишчиси Нилуфар Ашурова бир вақтнинг ўзида янги уй, янги маҳалла ва янги иш ўрнига эга бўлиш, ҳар бир аёл учун 3 карра бахтга бир вақтда эришишдек қадрлилигини тўлқинланиб гапирди. Айниқса, иш бошлаган кезларида шахсан, давлат раҳбарининг корхонага ташрифи унутилмас бўлгани, учрашув давомида билдирилган фикрлар, олинган хулоса доим руҳлантириб туришини таъкидлади. Дарҳақиқат, Давлат раҳбарининг “Хотин-қизларга эътиборни янада кучайтирамиз. Аёлни рози қилолсак, жамиятимиз файзли бўлади, ҳамма режаларимизни амалга ошира оламиз”, деган гаплари корхона ишчилари руҳлантириб юборди. Корхона меҳнат жамоаси юксак эътибордан куч олиб, берилган имкон, кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликка ўзларининг самарали меҳнати билан жавоб беришга қатъий бел боғлаган. Муҳими, улар тикаётган кийимлар юртдошларимиз ва ҳатто хорижликлар учун ҳам янги қувонч бўлишини, ҳис этиб, маҳсулотларни янада сифатли тайёрлашга интилишмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Банкнинг Сирдарё минтақавий филиали вилоятда амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга ва қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Хусусан, йил бошидан буён, жами 16 та тадбиркорлик субъектларининг 78,6 млрд. сўмлик лойиҳалари учун кредитлар ажратилди. Улар асосида 245 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўз навбатида, пандемия шароитида, банк мижозлари бўлган 64 та тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 2020 йилнинг 1 октябрь кунига қадар имтиёз бериш каби чоралар кўрилди. Натижада 19,5 млрд. сўм кредит графикларини тўлов муддатлари кечиктиришга эришилди.

Бир сўз билан айтганда, юртимиз молия муассалари амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотларга мунтазам равишда муносиб ҳисса қўшишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу каби лойиҳаларни юртимизнинг барча минтақаларида амалга ошириш бугунги кунда кўрилаётган чоралардан кўзда тутилган бош мақсаддир.

Алишер Равшанов,

Банк ахборот хизмати мутахассиси

Реклама ҳуқуқи асосида