English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг кредит қўйилмалари миқдори маълум қилинди
12:48 / 2022-08-29

Қишлоқ қурилиш банк томонидан 17 нафар лидер тадбиркорларга 28 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. Натижада лидер тадбиркорлар томонидан кооперация усулида 1 минг 295 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда банк ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Ориповнинг қайд этишича, 2022 йил 1 август ҳолатига АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг кредит қўйилмалари 18 триллион  900 миллиард сўмни ташкил қилади. 

Бу кўрсаткич банкнинг кредит қўйилмалари жорий йил бошига нисбатан 1 триллион  400 миллиард сўмга ёки йил бошига нисбатан 8 фоизга ошганини кўрсатади.  

Банк кредит қўйилмаларининг 6 триллион 170 миллиард сўми ёки 33 фоизи намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитларига, 1 триллион 870 миллиард сўми ёки 10 фоизи саноат корхоналарига,  1 триллион 740 миллиард сўми ёки 9 фоизи савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига, 770 миллиард  сўми ёки 4 фоизи қишлоқ хўжалигига, 410 миллиард  сўми ёки 2 фоизи транспорт ва алоқа коммуникация соҳаларига, 2 триллион 270 миллиард  сўми ёки 12 фоизи қурилиш ва ободонлаштириш мақсадларига, 5 триллион  670 миллиард сўми ёки 30 фоизи банкнинг бошқа кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар ҳисобига шакллантирилди. 

2022 йилнинг ўтган 7 ойи давомида банк мижозларига 4 триллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Шундан 2 триллион 300 миллиард сўми кичик ва ўрта бизнес субъекти вакилларига ажратилган кредитлардир.  

Шунингдек, 1 триллион 240 миллиард сўм тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини шакллантириш мақсадида, 1 триллион 60 миллиард сўм инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадларига йўналтирилган. 

Худудий дастурларга киритилган лойиҳаларни молиялаштириш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган. Унга асосан жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида 476 та инвестиция лойиҳаларига 1 триллион  535 миллиард сўм кредит маблағи ажратилди. Ушбу ажратилган кредитлар ҳисобига 4 минг 571 та янги иш ўрни яратилган. 

 

Муҳайё Тошқораева, 
ЎзА