Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатардаги “Толибон” ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашув
00:00 / 2020-03-01

Учрашув давомида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида тинч сиёсий жараённи илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.


2020 йилнинг 28 февраль куни Доха шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Қатардаги “Толибон” ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд билан учрашди.

Учрашув давомида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида тинч сиёсий жараённи илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мулла Бародар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратгани учун самимий миннатдорлик билдирди. У Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли афғон можароси яна халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида эканлигини эътироф этди.

“Толибон” ҳаракати сиёсий ваколатхонаси раҳбари, тарихнинг мураккаб машаққатларига қарамай Ўзбекистон афғон халқининг энг ишончли дўсти бўлгани ва эканлигини таъкидлади, бу айниқса Афғонистон тинчлик ва иқтисодий кўмакка жуда муҳтож бўлган ҳозирги вақтда яққол намоён бўлди.

Шу ўринда мулла Бародар Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш, мамлакатда турли иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади, уларнинг асосий мақсади афғон халқининг фаровонлиги ва ривожланиши, Афғонистоннинг тинч ва барқарор давлат сифатида тараққий этиши эканлиги қайд этилди.