Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Associated Press репортёри Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун ишдан бўшатилди
16:48 / 2021-05-31

Ассошиэйтед Пресс (АП) агентлиги ходими Эмили Уайлдер Фаластинни қўллаб-қувватлагани, можаро қилаётган томонларга нохолис ёндошиб, бошқа журналистларнинг ҳаётини хавф остига қўйгани учун ишдан бўшатилди, деб ёзади CNN телеканали агентликнинг етакчи муҳаррири Браян Каровиллано берган маълумотга таяниб.

«Эмили Уайлдернинг ижтимоий тармоқларда тарқатган бир қатор хабарларида можаро иштирокчиларнинг бирига нохолис муносабатда бўлинган. Аслида, биз ёритаётган Фаластин можароси баҳсли ва мураккаб тарихга эга», - деди Каровиллано.

Унинг қўшимча қилишича, агар агентлик бирор бир томоннинг ёнини олиб хабар берса жанговар ҳаракатлар кетаётган ҳудудлардан репортаж олиб бораётган бошқа журналистларнинг ҳаётини хавф остига қўяди.

Уайлдер ижтимоий тармоқлар орқали баёнот берар экан, воқеаларга қуйидагича изоҳ берди: Маълум бўлишича, у Стенфорд университетида ўқиб юрган чоғларида ҳам Фаластинда инсон ҳуқуқларини очиқчасига ҳимоя қилган. Ўша пайтда университетда республикачилар тарафдорлари Уайлдернинг номини обрўсизлантириш компаниясини бошлаб берган. Талаба қиз ўз шаънига кўплаб ҳақоратларни эшитган.