Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аср билан юзма-юз” тадбири доирасида 100 ёшдан ошган нуронийлар ҳолидан хабар олинди
16:03 / 2022-10-11

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ташкил этилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида 50 дан ортиқ турли мавзуда маънавий-маърифий, маданий ва бошқа турдаги тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш бўйича 7 минг 120 та маҳаллада депутатларнинг, 7 минг 399 тасида эса давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг кекса авлод вакиллари билан очиқ мулоқотлари ўтказилди.

Уларда 400 минг 253 нафар нуроний иштирок этди. 30 та “Саховат” ва “Мурувват” уйларида 8200 нафар кексалар учун 101 та маданий тадбирлар ва ижодий учрашувлар ўтказилди ва туман (шаҳар)лардан бошқа ҳудудларга 60 минг 994 нафар, ўз ҳудудларидаги музейлар ва зиёратгоҳларга эса 127 минг 949 нафар нуронийларнинг саёҳатлари уюштирилди.

Ногиронлиги бор 3 минг 682 нафар кексага реабилитация воситалари (ногиронлик аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқ, эшитиш мосламаси кабилар) тақдим этилди. 64 минг 606 нафар якка-ёлғиз кексалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан йўқланди, 31 минг 400 нафари эса зарур дори-дармонлар билан таъминланди. 25 минг 174 нафар кекса хонадонларида ҳашарлар ташкил этилди. 3 минг 670 нафар якка-ёлғиз кексаларнинг юбилей кечалари ўтказилди.

Уйида ётиб қолган 55 минг 341 нафар ҳамда шифохоналарда даволанаётган 22 минг 747 нафар нуронийнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш тадбирлари уюштирилди. 9 минг 370 та маҳаллада 265 минг 391 нафар кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

9 минг 12 та маҳаллада кексалар ўртасида шахмат-шашка, 7 минг 452 та маҳаллада пиёда юриш, волейбол, мини-футбол, стол тенниси бўйича “Кексалар завқи” спорт мусобақалари ўтказилди, уларда 262 минг 953 нафар нуроний иштирок этди.

“Аср билан юзма-юз” тадбирлари доирасида 100 ёш ва ундан катта 597 нафар нуроний ҳолидан хабар олинди. 991 та ҳарбий қисмда 18 минг 177 нафар нуронийлар ва нафақадаги ҳарбийлар иштирокида “Кексалар маърифати” мавзусида маънавий тадбирлар уюштирилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА