Ўзбекистон Миллий академик драма театри бош режиссёри Aсқар Холмўминов Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган VIII Халқаро Aнадолу театр фестивалининг “Турк дунёсининг энг яхши режиссёри” эътирофига сазовор бўлди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги маълум қилмоқда.
Кейинги йилларда юртимизда миллий маданият ва санъат ривожига қаратилаётган эътибор театр жамоаларимизнинг халқаро миқёсдаги фестиваль ва танловларда янада фаол иштирок этиши учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда.
Aйтиш жоизки, Халқаро Aнадолу театр фестивалининг “Турк дунёсининг энг яхши режиссёри” эътирофига муносиб кўрилган Aсқар Холмўминов ёш бўлишига қарамай, театрда салмоқли ижод қилиб келаётган режиссёрлар сирасига киради.
Ёш ижодкор жорий йилда “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат соҳасидаги миллий мукофотининг “Йилнинг энг яхши театр режиссёри” номинацияси ғолиби деб топилган эди.
Айтиш жоизки, Асқар Холмўминов Ўзбек Миллий академик драма театрида бир қатор спектаклларни томошабинларга тақдим этиб келмоқда. Режиссёр томонидан саҳналаштирилган "Уруш одамлари", "Ўзгалар дарди", "Кузги мактублар" спектаклларини томошабинлар илиқ кутиб олганлар. Айниқса, ёзувчи Назар Эшонқул асари асосида Асқар Холмўминов томонидан саҳналаштирилган "Жалолиддин Мангуберди" спектакли театр мухлисларида катта таассурот қолдирди.
Н.Усмонова, ЎзА