Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий кеча ва «Она юрт қиссалари» китоби тақдимоти бўлиб ўтди
12:00 / 2020-12-16

2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгиланганлиги юртдошларимизнинг маънавий баркамолликка эришишда, билимларини ошириш ва дунёқарашларини юксалтиришда муҳим қадамлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида АОКА ҳузуридаги «Ўзбекистон нашриёти» ДУК томонидан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий кеча ҳамда «Она юрт қиссалари» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда элимиз суйган адиблар, ёзувчилар, шоирлар ва мухлислар иштирок этишди. Асар муаллифи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Қўчқор Норқобил, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Карим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Тўлқин Ҳайит, шоир, ёзувчи ва таржимон Муҳиддин Омон сўзга чиқиб, Асқад Мухтор ҳаёти ва ижодини ёдга олишди, янги асар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришди.  

Тадбир якунида муаллифлар томонидан ёш китобхонларга дастхатлари қўйилган китоблар тақдим этилди.