English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий вазифалар белгилаб олинди
16:01 / 2014-07-08

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 1 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари Б.Ёқубов, ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси С.Турдиев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши инсон ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқаролик жамияти барпо этишда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор жамиятимизни тараққий эттириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Давлат дастурларида мазкур йўналишда белгиланган чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда ЎзЛиДеП ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрами арафасида бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, Президентимизнинг юқорида қайд этилган қарори мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш долзарб вазифадир.

Тарғибот тадбирларида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” ғоясининг моҳиятини тўлиқ очиб берувчи таъсирчан услуб ва воситалардан фойдаланиш, иқтисодиётимизнинг муҳим таянчига айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатининг ривожланиши ва истиқболлари акс этган мавзуларни кенг қамраб олиш лозимлиги қайд этилди.