Асосий олимпиаданинг III босқичидан фоторепортаж
Республикамизнинг барча ҳудудида асосий олимпиаданинг III босқичи бўлиб ўтмоқда. Ўқувчилар асосий олимпиаданинг иккинчи гуруҳ фанлари бўйича вилоят босқичида ўз билимини синовдан ўтказмоқда.
Хоразмда ҳам олимпиаданинг дастлабки кунида 9-синф ўқувчилари она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, ўзбек, тожик, қозоқ тиллари ҳамда қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан тест ва ёзма иш шартлари бўйича ўзаро баҳслашди.
Синовларнинг шаффоф ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, жараёнларни ота-оналарга, устозларга холис етказиш мақсадида имтиҳон жойига камералар ўрнатилиб, жараён тўғридан-тўғри кузатиб борилди.
[gallery-14815]
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА