Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий мақсад жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш
15:24 / 2021-12-18

Навоий вилоятида жиноятчиликни маҳаллабай усулида жиловлаш, аҳолининг ижтимоий қатламлари билан манзилли ишлаш ва ички ишлар органларининг қуйи тизимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иш олиб бормоқда.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, Ишчи гуруҳ аъзолари кичик гуруҳларга бўлиниб, алоҳида йўналишлар бўйича вилоятнинг шаҳар ва туманларида ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини таҳлил қилмоқда. Хусусан, Хатирчи, Кармана, Учқудуқ, Қизилтепа ва Навбаҳор туманларида республика бўйича крименоген вазияти оғир ҳисобланган 33 та маҳаллада амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.  

Ўтказилган тезкор профилактик тадбирнинг дастлабки кунида вилоят миқёсида 134 нафар ёш таълимга қайтарилган, 595 нафар уюшмаган ёшлар билан профилактик суҳбат олиб борилган ҳамда 69 нафар ота-онага фарзандини қаровсиз қолдирганлиги сабаб чора кўрилган. Шунингдек, 56 нафар бемақсад юрган вояга етмаганлар оилалари билан суҳбатлашилди, 102 нафар оила ИИБ ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда яраштирилган ҳамда 98 нафар тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлаётган аёлларга “Ҳимоя ордери” берилган. 

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида жами 119 та маъмурий, 9 та жиноий ҳолат аниқланиб, 5 та қидирувдаги шахс қўлга олинган. Йўл ҳаракати хавсизлиги бўйича эса 572 та ЙТҲ аниқланган. 

 

Абдували Бўриев, ЎзА